20:13 / 12.01.2020
3 806

Блогер Отабек Нуритдиновга яна иш очилди

Блогер Отабек Нуритдиновга яна иш очилди
Асака туманидаги бюджет чиқимлари ва таълим тизимидаги коррупцияни суриштираётган вақти қўлга олиниб маъмурий жазога тортилган андижонлик блогер Отабек Нуритдиновга яна икки ариза бўйича иш очилди. Бу ҳақда Би-Би-Си ўзбек хизмати хабар қилди.

Андижонда 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаётган блогер яқинларига унга нисбатан икки ариза бўйича суриштирув иши бошланганини айтган.
Отабекнинг айтишича, аризаларни Асака туман бозоркоми ва Марҳамат туманидаги бир мактаб директори ёзган.

Яқинларининг айтишича, Нуритдинов ётган хонага 5 кундан бери 3 нафар формасиз орган ходимлари келиб, унга нисбатан қўйилган айбларни бўйнига олиш кераклигини айтиб босим қилган.

"Безорилик айбини бўйнига олишни аввалига маслаҳат қилган, кейин талаб қилиб таҳдид қилишган. Россиядаги ишларингни ковлаймиз, машинангни қайси пулларга олгансан, машинангни мусодара қилиб арзон нархда сотворамиз, дейишган", дейди онаси Матлуба Қурбонова Би-би-сига.

10 январ кунги суҳбатда Отабек Нуритдинов вазият қалтислашаётганини айтган.
"Вазият қалтислашди, мени саҳифамдан кириб пост ташланг 2 та дело очилганлиги тўғрисида, терроризмдаги йигитлар ишлашяпти", деб айтган Отабек Нуритдинов онасига.

Би-би-си гаплашган ўзбекистонлик юристнинг айтишича, туҳмат бўйича иккинчи марта ариза тушса, у жиноий ишга айланади.
"Отабекни 15 суткалик қамоқ муддатини ўтаб бўлмасдан тушган иккинчи аризалар бўйича жиноий жавобгарликка тортиб, яна қамоқ жазосига ҳукм қилиб юборишлари мумкин. 15 суткалик муддат давомида айбланувчига бошқа каттароқ ишни тўқиш Ўзбекистонда кенг ёйилган", дейди юрист.

Нафақат Ўзбекистонда, хорижда ҳам овоза бўлиб улгурган ва халқаро ташкилотлар давоми қай йўсинда кечишини кузатиб турган блогер Отабек Нуриддиновнинг ишидаги янги тафсилот борасида Би-би-си Ўзбекистон Бош Прокуратурасига мурожаат қилди.

Ўзбекистон Бош Прокуратураси қуйидагиларни маълум қилди:
"Блогер А.Нуриддиновни ҳатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролардан шикоятлар (А.Нуриддинов туҳматлардан иборат маълумотлар тарқатиш орқали танишларини ишга жойлаштириш, моддий манфаатдор бўлиши каби) келиб тушмоқда. Асака тумани ИИБ томонидан ушбу шикоятларда кўрсатилган важларни ўрганиш юзасидан текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Блогер Отабек Нуритдиновга яна иш очилди