
Фото: ИТАР-ТАСС/Денис Вышинский
Жорий йилнинг 10 январь куни Россия Федерацияси ҳарбий суди 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шермуҳаммад Шамсиддиновни ижтимоий тармоқларда терроризмни тарғиб қилувчи материаллар жойлаштиргани учун 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу Россия Федерацияси Бош прокуратураси расмий веб-сайтида хабар берилган.
Тергов маълумотларига кўра, 2016 йил июлдан 2018 йил июнига қадар Шермуҳаммад Шамсиддинов ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида «террористик ташкилотлар фаолиятини оқлаш, зўравонлик ғояларини тарғиб қилиш, террорчилик ҳаракатлари зарурлигини асослаш, шунингдек, террорчилик ташкилотларига қўшилишга чақириқлар» бўлган аудио ва видеофайлларни жойлаштирган.
Суд уни Россия Федерацияси Жиноят кодекси 205.2-моддаси 2-қисми («Террорчилик фаолиятини амалга оширишга чақириш, терроризмни оқлаш ва «Интернет» ахборот-телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда терроризмни тарғиб қилиш»)да айбдор деб топди. Ўзбекистонлик йигит жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланди, унга уч йил давомида сайтларни яратиш ва бошқариш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш тақиқланди.
Баёнотда таъкидланишича, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар