06:00 / 14.01.2020
2 699

Бананни болаларга пўстлоғи билан бермаслик тавсия қилинди

Бананни болаларга пўстлоғи билан бермаслик тавсия қилинди
Овқатланиш бўйича мутахассислар банан пўстлоғи хавфли эканидан огоҳлантиришди.

Мутахассис Сабина Хюльсманннинг таъкидлашича, банан асосан Жанубий Америка ҳамда Африкада етиштирилади ва у зараркунандалардан ҳимоялаш учун пестицидлар билан ишланади. Ўсимликларни ҳимояловчи бу воситалар нафақат атроф-муҳит ва банан ҳосилини терувчи одамларга, балки истеъмолчилар учун ҳам хавфли бўлиши мумкин.

“Тадқиқотлар давомида банан пўстлоғида бир неча бор бу пестицидлар борлиги аниқланган”, деб тушунтирган мутахассис ўз ҳисоботида.

Унинг маълум қилишича, бананлар териб олингандан кейин моғорга қарши воситалар - фунгицидлар билан ҳам ишланади. Бу меваларнинг ташилиши вақтида уларнинг айниши олдини олиш учун зарур. “Бананни пўстлоғидан тозалагандан кейин қўлни ювган маъқул. Болаларга фақатгина пўстлоғидан тозаланган бананни бериш керак”, деб тавсия қилган Хюльсманн.

Мутахассиснинг айтишича, банан пўстлоғидан тозалангач, бошқа хавф солмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бананни болаларга пўстлоғи билан бермаслик тавсия қилинди