12:16 / 14.01.2020
2 992

Юқоричирчиқда 23 ёшли йигит ўз ҳамкасбини пичоқлади

Юқоричирчиқда 23 ёшли йигит ўз ҳамкасбини пичоқлади
Фото: Тергов департаменти
Жорий йилнинг 9 январь куни соат 02:25ларда муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолиб, ёнидаги пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Х.У. жабрланувчининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба берган.
Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, Ш.Н.нинг танасида «чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати» борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юқоричирчиқда 23 ёшли йигит ўз ҳамкасбини пичоқлади