23:45 / 14.01.2020
4 284

Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди?

Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди?
Тошкентда тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford русумидаги замонавий реанимобиллар топширилгани ҳақида хабар берилган эди. РШТЁИМнинг Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Сирожиддин Ҳайитметов «Kun.uz» билан суҳбатда ушбу реаномобилларнинг қайси маблағ ҳисобидан харид қилингани ҳақида гапирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ‘Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ‘Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси’ ташкил этилган. Лойиҳа асосан шу жамғарма томонидан молиялаштирилди».

Нега айнан Ford русумидаги реанимобиллар танлангани ҳақидаги саволга Сирожиддин Ҳайитметов қуйидагича жавоб беради:

«Дастлаб Ford русумли автомашина танланишидан олдин жаҳон тажрибаси ўрганиб чиқилди. Ҳатто Европанинг кўплаб давлатларида бу автомашинадан фойдаланилади. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ТТЁ хизмати учун ажратилган транспорт воситалари устунлиги ва камчиликлари, ТТЁ ходимлари ва беморлар учун қулайликлари (кенглиги, баландлиги, юмшоқлиги) ёқилғи тури, ёқилғи сарфи ва бизнинг иқлим шароитимизга тўғри келиши каби бир қатор параметрлари бўйича солиштирилди ва айнан шу реанимобиллар маъқул деб топилди».

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳа самараси ўрганилган ҳолда 2020—2021 йилларда республиканинг барча ҳудудларидаги Damas санитар тез тиббий ёрдам автомашиналари босқичма-босқич алмаштирилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди?