09:30 / 16.01.2020
3 990

12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олди

12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олди
Фото: Жоомарт Ураимов
Сўнгги беш йил ичида Қирғизистон фуқаролигини асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиядан келганлар қабул қилишди, дея хабар бермоқда ОАВ Қирғизистон Республикаси Давлат рўйхатга олиш хизматига асосланиб.

Давлат фуқаролигини олиш тўғрисидаги ҳужжатни Қирғизистон Республикаси президенти имзолайди. Охирги марта ҳужжат 2019 йил 30 декабрда имзоланган ва унга кўра 978 киши Қирғизистон фуқаролигини олган.

Таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатадики, 2015 йилдан бери 22 456 киши Қирғизистон фуқаролигини олган. Уларнинг аксарияти, яъни 82 фоизи, этник қирғизлардир.

Таъкидланишича, 2015-2018 йилларда асосан Ўзбекистон фуқаролари қирғиз фуқаролигини олган. 2019 йилда эса кўпроқ Тожикистон фуқаролари Қирғизистон фуқаролигига эга бўлди.

Сўнгги беш йил ичида 12 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қирғиз фуқаролигини олди. (2015 йилда 4 470 киши, 2016 йилда 3 401 киши, 2017 йилда 2 341 киши, 2018 йилда 1 212 киши, 2019 йил 10 ойи давомида 887 киши).

Қайд этилишича, мамлакат фуқаролигини Украина, Молдова, Покистон, Хитой, Туркия ва Миср фуқаролари ҳам олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олди