10:47 / 16.01.2020
2 941

ИИББ Чилонзорда юз берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

ИИББ Чилонзорда юз берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди
Telegram-каналларда Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу факт бўйича маълумот бериб ўтди.
15 январь куни соат 00.10 Бунёдкор кўпригида (Ғафур Ғулом боғи рўпарасида) ЙТҲ рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Унда «Nexia» русумли автомобил эгаси Жавлон И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва Аваз О. бошқавидаги «Lifan» русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Nexia» автомобили ҳайдовчиси Жавлон И. ҳамда унинг йўловчиси Роман С.лар турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Чилонзорда юз берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди