12:50 / 16.01.2020
3 168

«Чинор» ЙПХ масканида қалбаки доллар аниқланди

«Чинор» ЙПХ масканида қалбаки доллар аниқланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида йўл патруль ходими инспекторлари текшириш учун “Нексия” русумидаги автомобилни тўхтатишган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи билан биргаликда автомобиль юкхонасини кўздан кечирган ЙПХ инспектори, сафдор Яҳё Тошев у ердаги бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақам белгисини кўриб қолган. Ҳайдовчи бу давлат рақам белгиси корхонасига қарашли юк автомобилига тегишли эканлигини айтади.

Шундан сўнг ходимлар автомобил салонида бўлган йўловчилар билан суҳбатлашади ва уларнинг ҳужжатларини текширишади. Йўловчилардан бири текширув давомида ўзини ғалати тута бошлайди. Ходимлардан кўзини яширишга ҳаракат қилади. Бу ҳолат синчков ходимлар эътиборидан четда қолмайди. Гувоҳлар иштирокида ушбу йўловчи тўлиқ текширилганида эса безовталик сабаби ойдинлашади.

Маълум бўлишича ушбу йўловчи ўзи билан 1200 АҚШ долларини олиб кетаётган экан. Долларлар ходимларда шубҳа уйғотади ва улар тезкор хизмат вакилларини чақиришади. Текширув вақтида бу долларлар қалбаки эканлиги аниқланади.

Автомобиль, йўловчилар ва улардан олинган ашёвий далиллар билан биргаликда Оҳангарон туман ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чинор» ЙПХ масканида қалбаки доллар аниқланди