Асака тумани ички ишлар бўлими томонидан беқиёс тезкорлик билан маъмурий иш қўзғатилиб, вилоят маъмурий суди томонидан худди шундай тезлик билан 15 суткага «кесилган» блогер Отабек Нуритдинов куни кеча (жазони ўтаб) озодликка чиққанидан хабарингиз бор.
Кеча кечқурун блогер «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида (қамоқдан чиққанидан сўнг) илк постини жойлади. Отабек ёзади: «Ассалому алайкум! Ҳамма қўллаганларга раҳматимни биргина «раҳмат» (сўзи) билан ифодалаб беролмайман (изоҳ: блогер бошига тушган синовларда қўллаб-қувватлаганларни назарда тутмоқда). Авваламбор узр сўрайман, энди интернетга кириб, ёзишга имкон тополдим. Фарзандимга метрика ҳужжат ишлари, туғрукхонадан олиб чиқиш, келди-кеттилар ҳам узилмаяпди (изоҳ: блогер қамоқдалигида фарзанди бўлган: ўғил, муборак бўлсин!). Кўпчилик уйда йўқлигимда ҳам келибди, узр, кўришолмадик. Соғликларим жойида. Сочим ҳам (изоҳ: турмага тушган маҳкумларнинг сочи олиб ташланади, «мен «зик» эмасман, бор-йўғи маъмурий қамоқ жазосини ўтадим», демоқчи, чоғи?)».
Сўнг кутилмаганда жумбоқли гап билан ёзмишини тугатади: «...Бир муддат ижтимоий тармоқлардан дам олмоқчиман. Вақт топиб, ажойиб бир шўрва ҳақида ёзишга ҳаракат киламан. Бундай шўрвани ичишлик ҳаммага ҳам насиб қилмайди».
Ажаб...
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ