19:55 / 16.01.2020
2 928

Фуқаролар ободонлаштириш ходимларига қаҳва ва керакли буюмлар тарқатмоқда

Фуқаролар ободонлаштириш ходимларига қаҳва ва керакли буюмлар тарқатмоқда
Бир гуруҳ ижтимоий фаол фуқаролар томонидан "Покиза инсонлар" лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳанинг мақсади ободонлаштириш ишлари ходимларини қўллаб-қувватлаш, юртимиз тозалигига ҳисса қўшишдир.

Бугун лойиҳа фаоллари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида акция ўтказишди. Ободонлаштириш ходимларига қаҳва ва булочка тарқатилди. Янги қўлқоплар берилди.

"Покиза инсонлар" илк бор 2018 йили ташкил этилган. 2019 йили лойиҳа доирасида бир қанча хайрли ишлар амалга оширилди. Тошкент шаҳрида шу кунгача бешта туманда шундай акция ўтказилди.

Бундан ташқари Нукус, Урганч, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд шаҳарларида фуқаролар бу лойиҳанни қўллаб-қувватлаб, ўзлари уюштиришди.

Лойиҳа фаолларидан бири Индира Акрамованинг айтишича, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қўлқопларни олиб бермоқда. Пайпоқ, қаҳва, булочка оддий фуқароларнинг берган ёрдамлари асосида сотиб олиниб, тарқатилмоқда.

Лойиҳанинг @pokizainson телеграм гуруҳи мавжуд бўлиб, шу манзил орқали "Покиза инсонлар"ни қўллаб қувватлаш мумкин.
Шунингдек, 8600 0329 1871 4593 (Maxirova Akida) пластик картасига ҳам пул ўтказиб, лойиҳага ёрдам беришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролар ободонлаштириш ходимларига қаҳва ва керакли буюмлар тарқатмоқда