Энг қиммат шаҳарлар рейтингида Тошкент нечинчи ўринда?

  • 17 январь 2020, 11:41
  • 2 663
  • Жамият
  • Энг қиммат шаҳарлар рейтингида Тошкент нечинчи ўринда?
    Фото: «M.123ru.net»
    Цюрих, Базель ва Лозанна дунёдаги энг қиммат шаҳарлар деб топилди. Бу ҳақда январда яшаш қиймати индекси бўйича чоп этилган «Numbeo» маълумотлар базасида маълум қилинди.

    Рейтингдаги тўртинчи ва бешинчи ўринларни ҳам Швейцария шаҳарлари эгаллади — Женева ва Бёрн. Улардан сўнг Ставангер, Осло, Тронхейм (Норвегия), Рейкьявик (Исландия) ва Берген (Норвегия) ўнталикка киритилди.

    Рейтингга жами 440 та шаҳар киритилган. Яшаш қийматини баҳолашда ресторан ва дўконлардаги нарх-наволар, транспорт ва коммунал хизматларга кетадиган харажатлар, шунингдек, аҳолининг харид қобилияти ҳисобга олинган. Турар жой сотиб олиш ва ижара алоҳида ҳисобланади.

    АҚШ пойтахти 17-ўринда, лекин мамлакатнинг энг қиммат шаҳри Нью-Йорк экан: 11-ўрин.
    Россиянинг энг қиммат шаҳри — Москва 251-ўриндан жой олди. Санкт-Петербург эса — 284-ўринда.

    Шунингдек, рейтингда Токио (18-ўрин), Сеул (23-ўрин), Париж (24-ўрин), Лондон (28-ўрин), Дубай (152-ўрин), Берлин (171-ўрин), Боғдод (283-ўрин), Истанбул (325-ўрин), Анқара (362-ўрин), Измир (377-ўрин) ва бошқа шаҳарлар қайд этилган. Рейтинг билан тўлиқ «Numbeo»да танишишингиз мумкин.
    Қўшниларимиздан фақат Қозоғистоннинг Нурсултон (386), Олмаота (389) ҳамда Қирғистоннинг Бишкек (410) шаҳарлари киритилган.

    Тошкент рейтингга киритилган 440 та шаҳар орасида 413-ўриндан жой олган. Ўзбекистон пойтахтидан кейин Ҳиндистоннинг 24 та ва Покистоннинг 3 та шаҳри рейтингга якун ясаб берган.

    » » Энг қиммат шаҳарлар рейтингида Тошкент нечинчи ўринда?