15:30 / 17.01.2020
2 872

Навбатдаги “Оҳак цехи”да газни ўғирлаш ҳолати фош этилди

Навбатдаги “Оҳак цехи”да газни ўғирлаш ҳолати фош этилди
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Шарипов тадбиркорлик рўйхатидан ўтмасдан, тегишли ҳужжатларсиз Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин қ.ф.й., Қаҳромон маҳалласи ҳудудида, “Миралимбой Толиббой” хусусий корхонасига қарашли очиқ ер майдонида оҳак тошини куйдириш учун мўлжалланган 2 дона, диометри 20 мм. бўлган 6 дона қўлбола ёндиргич (гарелка) орқали фойдаланиладиган ускуналарни корхонанинг орқа томонига ўрнатиб, табиий газ қувури тармоғига ноқонуний равишда уланиб ундан фойдаланиб келганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги тўғрисида тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Зангиота туман “газ таъминоти” участкасининг ҳисоб-китобга кўра фуқаро А.Шарипов томонидан “оҳак цехи”да аниқланган қоидабузарлик натижасида, Зангиота туман “газ таъминоти” участкасига жами 108 млн. 864 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 185-2-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, фуқаро А.Шариповга 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарни ўрни қопланган тақдирда жавобгарликдан озод этилиши имконияти берилишига қарамасдан зарар пуллари тўланмаган.
Оқибатда эса, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навбатдаги “Оҳак цехи”да газни ўғирлаш ҳолати фош этилди