17:53 / 17.01.2020
5 604

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейга юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар ишга таклиф қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.

“Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ўқитувчилар учун - 5 баробар;
психолог учун - 3 баробар;
ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:
-она тили ва адабиёти;
-рус тили ва адабиёти;
-тарих;
-инглиз тили;
-физика;
-астрономия;
-алгебра;
-геометрия;
-кимё;
-биология;
-география;
-маънавият асослари;
-давлат ва хуқуқ асослари;
-жисмоний тарбия;
-информатика ва ахборот технологиялари;
-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда