Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди (фото)

Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди (фото)
Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 16 январь, пайшанба куни кечқурун иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 16 январь куни соат 23:00 да «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг 182-километрида ҳайдовчи Ж.З. «МАЗ» русумли юк автомобилини Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига бошқариб кетаётган вақтида ҳайдовчи Д.Н. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобили унинг ортидан келиб урилган.
Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди (фото)
Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди (фото)
Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
ЙТҲ натижасида транспорт воситалари техник шикастланган ва MAN ҳайдовчиси Д.Н. оёқ синиши жароҳати билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар