12:07 / 18.01.2020
2 741

Абдулла Арипов: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади

Абдулла Арипов: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади
Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилмоқда.

Йиғилишда бош вазир лавозимига номзоди илгари сурилган Абдулла Арипов ўзининг ҳукумат раҳбари лавозимидаги фаолиятида амалга оширилиши режалаштирилган дастур ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади.

«Ўзбекистонда «Humo Air» авиакомпанияси ташкил этилади. Авиакомпания аввалига республика ичида, амалдагидан анча арзон нархда мунтазам авиарейсларни амалга ошириши мўлжалланган. Президентимиз бу борада ҳукуматга жиддий топшириқ бердилар. Бу вазифани 2020 йилда ташкиллаштириб, бажарамиз», - деди Абдулла Арипов.

Бундан олдин, ЎзЛиДеП Абдулла Ариповни Ўзбекистон бош вазирлигига номзод сифатида кўрсатгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади