
Бугун, 18 январь куни Энергетика вазирлиги раҳбарияти томонидан “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирдан сўнг Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев журналистларнинг Ўзбекистонда электр энергияси тақчиллигига барҳам бериш борасидаги саволига жавоб берди.
“Бекорга айтмадимки, биз диверсификация қилмасдан туриб, энергия ишлаб чиқариш тақчиллигига барҳам беролмаймиз. Сабаби нефть-газ соҳасига инвестициялар охирги 25 йилда деярли ажратилмаган. Иссиқлик электр станцияларида қувват мавжуд, электр энергиясини ишлаб чиқаришга бемалол имкониятимиз бор, лекин ёқилғи тақчиллиги бор. Газ йўқлиги туфайли электр станциялари ишламаяпти. Бу кўпроқ электр энергетикага эмас, нефть-газ соҳасига боғлиқ. Демак, улар белгиланган миқдордаги табиий газни етказиб бериш бўйича режани бажаришса, электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича режа сўзсиз бажарилади.
13 минг мегаватт қувватимиз бор. Шу кеча-кундузда фойдаланаётганимиз 10 минг [мегаватт]. Ёқилғи бўлса, қолганидан ҳам фойдаланамиз”, - деди Шерзод Хўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар