11:47 / 20.01.2020
2 221

Президент депутатларга: «Бир ойда битта муаммо ҳал қилинг, сизни тарихингиз пайдо бўлади»

Президент депутатларга: «Бир ойда битта муаммо ҳал қилинг, сизни тарихингиз пайдо бўлади»
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Мажлисда давлат раҳбари нутқ сўзламоқда.
«Таъкидлаш керакки, бу сайловларда одамларнинг сиёсий билими, одамларнинг партияларга ишончи пайдо бўлди. Мен дебатларни, тортишувларни кўриб бордим. Аҳолининг талабчанлиги ҳам ошди. Одамларимиз энг керакли нарсаларни сўраяпти, ҳал қилиб беринг, деяпти.

Энг муҳими, партиялар ўртасида рақобат сохта обрў орттиришга эмас, аҳоли муаммоларини ҳал қилишга йўналтириши керак. Ўнта эмас, битта қонун қабул қилинг, лекин у одамларнинг муаммоси, орзусини акс эттирсин.

Бир ойда битта муаммо ҳал қилинг, бир йилда 12 ой бор. Ўзингиз билан ўзингиз гаплашганда виждонан ўйланг - нима муаммони ҳал қилдим, деб. Бир ойда битта муаммо ҳал қилинг, сизни тарихингиз пайдо бўлади.

ОАВ ривожланиб боряпти, халқ энди сизларни кўрганда мана мен сайлаган депутат дейди, энди сизлардан берган ваъдангиз бўйича ҳисоб сўрайди
», - деди президент.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент депутатларга: «Бир ойда битта муаммо ҳал қилинг, сизни тарихингиз пайдо бўлади»