date
views 2 761

Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди

Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлат ижрочилари келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича бир кунда ижро иши қўзғатиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқаро Р.С.дан ундирувчи А.Б. фойдасига 20 млн 351 минг сўм пул маблағларини ундириш белгиланган. (Қарздор бир неча йиллардан буён ушбу қарзни қайтармаганлиги сабабли фуқаро А.Б. судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.)

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан бу пуллар ундирувчига тўлиқлигича олиб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди