Фото: Facebook
Хоразмлик блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукуров Ўзбекситонни тарк этди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Блогер ватанни тарк этишини «фаолияти давомида кўплаб тазйиқларга учргани билан» ифодалайди.
Маълумки, Нафосат Оллошукурова ўтган йилнинг сентябрь ойида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари билан айбдор деб топилиб, 10 суткага «кесилган»ди. Тайинланган жазо муддатини ўтаётган пайтда «руҳиятида ўзгаришлар сезилганлиги» важи билан «тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан у вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилади».
Уч ойдан сўнг руҳий-асаб касалликлари диспансеридан жавоб берилган Оллошукурова уйига қайтганидан кейин ҳам хотиржам бўлмаганини алоҳида қайд этиб, «...Руҳий касалликлар шифохонасидан озод этилгач, мени Соғлиқни сақлаш вазирлиги психиатри Левон Амбарцумов бошчилигида рўйхатдан ўтказиш баҳонасида яна олиб кетишга уринишлар бўлди. Улар келган пайтда уйда бўлмаганим боис қутулиб қолишга муяссар бўлдим», деб ёзади у.
Сўзининг охирида блогер юртни тарк этишига ёрдам берганларга ташаккур айтиб, улар қатори АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ҳам тилга олади.
Ўн кун аввал Нафосат Оллошукурова «gazeta.uz»га берган интервьюсида ўзини хавфсиз ҳис этмаётганини таъкидлаб, одамлардан соғлом эканига ишонишларини сўраган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди