Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kun.uz нашри.
Мажлисда сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев сенаторлардан тўй ва оилавий тадбирларни ўтказишга доир қабул қилинган қарор ижросига алоҳида эътибор қаратишни сўради.
«Тўй ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда. Сенаторларимиз, кўпни кўрган оқсоқолларимиз, нуронийларимиз шу ерда ўтиришибди – ўйлайманки, сизлар тўй ва маросимларнинг ўтказилишига бефарқ бўлмай, буни давом эттиришимиз керак. Бунинг ҳаммаси халқимизнинг манфаати учун хизмат қилади», – деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб парламент палаталари кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори кучга кирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди