13:30 / 21.01.2020
2 564

Фуқаро давлатга етказган 6 млн. сўм зарарини тўлагани учун жиноий иш қўзғатилмади

Фуқаро давлатга етказган 6 млн. сўм зарарини тўлагани учун жиноий иш қўзғатилмади
Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Тошкент” МФЙда яшовчи фуқаро А.И.нинг яшаш хонадонида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш аҳволи юзасидан ўтказилган текширишда фуқаро электр ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан-тўғри тармоққа уланиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, Китоб туман электр таъминоти корхонасига 5 млн. 867 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Китоб туман бўлими томонидан олиб борилган терговга қадар текшириш давомида фуқаро А.И. муқаддам электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳолати бўйича туман электр таъминоти корхонасига 4 млн. 500 минг сўм зарар етказилганлиги ҳамда МЖтКнинг 101-моддасига асосан 1 млн. 013 минг сўм маъмурий жарима жазо қўлланилиб, етказилган зарар ва жаримани тўлиқ тўлаб берганлиги аниқланган.

Терговга қадар текшириш натижасига кўра, фуқаро А.И.нинг ҳаракатларида ЖКнинг 1852-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, А.И. етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли, Бюронинг Китоб туман бўлими томонидан унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб ишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро давлатга етказган 6 млн. сўм зарарини тўлагани учун жиноий иш қўзғатилмади