3 154
Президент: «Шунча бойлигимиз бўлиб, электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари оддий ҳолатга айланиб бўлган»
Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутатлар иштирок этяпти.
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қилмоқда.
«Мана, газ-нефть бўйича нечта раҳбар ўзгариб кетаётганини ўзингизлар кўряпсизлар. Нефть-газ бўйича биронта билимли, салоҳиятли одам йўқ, десак тўғри бўлади. Йўқ, кадрлар масаласи бўйича ҳеч ким шуғулланмаган.
Шунинг учун ер ости бойликларимиз, халқимиз биздан кутган натижаларни... шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади. Негаки, ёқилғи-энергетика соҳасисиз саноатни ривожлантириш мумкин эмас.
Мана, камида 4,5 млрд кВт/с электр энергияни импорт қиляпмиз. Бу йил жуда катта марра олдик - Ўзбекистон шароитида биринчи марта 73 млрд кВт/с электр энергияни таъминлаш бўйича. Бу жуда катта марра, бундай маррани бирон марта амалга ошира олмаганмиз», - дейди давлат раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда