15:40 / 21.01.2020
2 725

Шавкат Мирзиёев: «КПСС вақтида ҳаммаси расмиятчилик эди, энди у кунларни унутиш керак»

Шавкат Мирзиёев: «КПСС вақтида ҳаммаси расмиятчилик эди, энди у кунларни унутиш керак»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишидаги нутқи давомида расмиятчиликлардан халос бўлиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

Депутатлар обрўли бўлса, ижро ҳокимиятини назорат қила олади. Минг афсус бунақа тизим Ўзбекистонда йўқ.
Халқ учун кўп ишларни амалга оширдик, йўл қурдик, сув олиб бордик, уйларни таъмирладик. Аммо энди бу ишлар билан халқни ҳайрон қолдира олмаймиз. Биз ҳар куни янгилик қилишимиз керак.

Агар халқнинг фаровонлиги ошса, дори-дармон, гўшт, озиқ-овқат арзон бўлса, шундагина халқимиз ҳаёти яхши томонга ўзгара бошлайди. Бу шунчаки баландпарвоз гап эмас, амалга оширса бўладиган иш. Фақат бунинг учун ишлаш керак. Расмиятчилик билан иш битмайди.

КПСС вақтида тонгги соат 5гача пахта штаби бўларди, эрталаб яна ишга чиқиш керак эди. Ҳаммаси расмиятчиликка айланганди. Пахта пунктларида ухлаш одат бўлиб қолганди.
Энди у кунларни унутиш керак, ҳеч қачон Ўзбекистонга қайтиб келмасин. Худо кўрсатмасин!
– деди Шавкат Мирзиёев.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «КПСС вақтида ҳаммаси расмиятчилик эди, энди у кунларни унутиш керак»