Шавкат Мирзиёев: Жуда кўп қонунлар коррупцион тўдаларга қараб қабул қилинган

  • 21 январь 2020, 17:23
  • 2 925
  • Жамият
  • Шавкат Мирзиёев: Жуда кўп қонунлар коррупцион тўдаларга қараб қабул қилинган
    Коррупция Ўзбекистонга жуда катта зарба беряпти. Бу фикр Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис палаталарининг 21 январь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида билдирилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

    - Эртага мурожаатномада ҳам коррупцияга алоҳида этибор бермоқчиман. Негаки ёнимизда бундай (коррупционер) шахсларга, бундай тўдаларга ўрин йўқлигини ҳаммамиз билдиришимиз керак.

    Коррупция бизга жуда катта зарба беряпти, оёғимизга кишан бўляпти. Кечирасиз-у, кўп-кўп қонунлар коррупцион тўдаларга қараб қабул қилинган десак, бу ҳам тўғри. Кўп қонунлар, қарорлар шундай бўлган
    , - дейди Шавкат Мирзиёев.

    » » Шавкат Мирзиёев: Жуда кўп қонунлар коррупцион тўдаларга қараб қабул қилинган