
Қарши шаҳридаги «Ихтисослаштирилган автомобиллар бозори» МЧЖнинг салкам тўрт йиллик фаолияти элакдан ўтказилди.
Натижадан «ҳайратга тушмай» илож йўқ: МЧЖ мансабдорлари 2015-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 10 ойи давомида бозорда фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлардан ундирилган 3,5 млрд. сўм ижара тўловларининг 1,3 млрд. сўмини «гумдон қилиб» юборишган!
Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департаментга таяниб хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракат олиб борилмоқда. Тергов жараёнида асосий эътибор зарарни қоплатишга қаратилиши турган гап. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар