13:53 / 22.01.2020
4 683

Самарқандда МИБ ходимини ёқиб юборишга қасд қилинди

Самарқандда МИБ ходимини ёқиб юборишга қасд қилинди
Самарқандда ижро ҳаракатларини амалга ошираётган МИБ ходимларига қаршилик қилган аёл уларни ёқиб юборди. Натижада МИБ ходимлари хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот котиби маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса 2020 йилнинг 20 январь куни содир бўлган. МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Б. ҳамкасблари билан иш юритувида бўлган, даъвогар шаҳар ҳокимлиги ва қўшимча даъвогар “SV” МЧЖ фойдасига жавобгар — 1978 йилда туғилган Д.Р.ни уй-жойдан чиқариш юзасидан ижро ҳаракатларини олиб боришган.

Улар фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгарнинг Самарқанд шаҳри, Навоийшоҳ кўчасидаги уйига келишади.

МИБ ходимлари ижро ҳаракатларини амалга ошираётган вақтда, ушбу хонадонда яшовчи Д.Р. уй-жойдан чиқишдан бош тортган. Аёл МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин сепган. Кейин қўлида ёниб турган сочиқни уларнинг устига улоқтириб юборган.

Натижада МИБ ходимлари хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур бўлишган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси Д.Р.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда МИБ ходимини ёқиб юборишга қасд қилинди