date
views 4 040

Тошкентда икки эркак ниқоб тақиб, дўстининг уйига босқинчилик қилди

Тошкентда икки эркак ниқоб тақиб, дўстининг уйига босқинчилик қилди
14 январь куни тахминан соат 12.30 да Мирзо-Улуғбек туманида икки нафар эркак тиббий ниқоб тақиб 35 ёшли Ю.Х. ва унинг 27 ёшли синглиси М.М. яшайдиган хонадонга киришган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Ҳужум вақтида уйда фақатгина М.М. бўлган. Ғаразгўйлар уни қўрқитиб, бор пуллар ва қимматбаҳо буюмларни беришини талаб қилганлар. Натижада улар жами Ю.Х.га тегишли бўлган 6.700 АҚШ доллари, нархи 200 АҚШ доллари бўлган телефон ва 800 АҚШ долларилик тилла тақинчоқларни олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчиларнинг шахслари аниқланиб, улар Қашқадарё вилояти Косон туманида қўлга олинди. Улардан бири – жабрланувчининг опасининг дўсти 32 ёшли Рамиш Э. ва иккинчиси – муқаддам судланган 40 ёшли Санжар И. бўлган. Улар Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилишган, жиноят содир этгандан сўнг ҳам ўша ерда яширинмоқчи бўлишган. Тинтув давомида улар босқинчилик билан олиб қўйган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Мирзо-Улуғбек тумани жиноий ишлар бўйича суди қўлга олинганларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда икки эркак ниқоб тақиб, дўстининг уйига босқинчилик қилди