21:00 / 22.01.2020
3 169

Нукусда ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Нукусда ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Нукусда ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник А.Бекмуратовга Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми билан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.И. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора тариқасида 1 200 АҚШ доллари таклиф қилган.

15 январь куни фуқаро А.И. подполковник А.Бекмуратовга ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига таклиф қилган 1 200 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди