23:18 / 22.01.2020
2 361

Банк фойдасига деярли 764 миллион сўм ундириб берилди

Банк фойдасига деярли 764 миллион сўм ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздорлар “Янги Турмуш Парранда” деҳқон хўжалиги ва Г.Ваҳабовадан, солидар тартибда ундирувчи, “HAMKORBANK” АТБнинг фойдасига, жами 763.567.582 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги мулк, Г.Ваҳабовага тегишли бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман, Хўжакент қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 0,0433 га, умумий қурилиш ости майдони 176,40 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 259,70 кв.м., 1 та 2 қаватли нотурар жой, ертула, ховуз, хожатхона ва ёзги ошхона биноларидан иборат бўлган нотурар бино (дала ховли) хатланган.

Мазкур ижро иши юзасидан, қарздорга тегишли нотурар жой (дала ховли) 763.567.582 сўм кредит қарздорлиги эвазига “HAMKORBANK” АТБнинг фойдасига ўтказиб берилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк фойдасига деярли 764 миллион сўм ундириб берилди