06:57 / 23.01.2020
3 492

ТИВ ўзбекистонликларни яна бир бор хавфли вирусдан огоҳлантирди

ТИВ ўзбекистонликларни яна бир бор хавфли вирусдан огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубэй провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 киши вафот этганини хабар қилган. Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитойга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳлантирди.

Хитойнинг масъул идоралари Ухан шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенчжен шаҳарларида беморларнинг аниқлангани илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган, Вьетнам ва Сингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижда бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақирди ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Анхой, Чжэцзян, Цзянси, Цзянсу, Хунань ва Фуцзянь провинциялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ ўзбекистонликларни яна бир бор хавфли вирусдан огоҳлантирди