11:53 / 23.01.2020
3 252

МИБ Андижонда ўзига ўзи ўт қўйган фуқарога оид ҳолат бўйича баёнот берди

МИБ Андижонда ўзига ўзи ўт қўйган фуқарога оид ҳолат бўйича баёнот берди
Кеча Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими ходимини ёқиб юборишга қасд қилингани, шунингдек, бундай хатти-ҳаракатнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида хабар берилганди.

Кечанинг ўзида Андижонда ҳам суд қарори ижроси жараёнида яна бир кўнгилсизлик юз берди. Ижтимоий тармоқларда Андижонда уйдан кўчириш ҳақидаги суд қарори ижросидан норози фуқаро ўзига ўтиб қўйиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати бошлиғи Фаррух Тошпўлатов Андижондаги воқелик хусусида қуйидагиларни маълум қилди:

— Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувидаги фуқаро З.Г. ва унинг оила аъзоларини Андижон тумани, Айрилиш МФЙда уйдан мажбурий тартибда кўчириш ҳамда даъвогар М.Б.ни ушбу уйга киритиш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, шу йилнинг 21 январь куни кечга яқин масъул ходимлар ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қайд этилган манзилга чиқишган. МИБ ходимлари, шунингдек, даъвогар ва жавобгар иштирокида далолатнома расмийлаштириш жараёнида тарафлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб ижро ҳаракатлари бир кун кейинга — 22 январга қолдирилади.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари ва ижро ҳаракати учун жалб қилинган бошқа шахслар қайд этилган манзилдан чиқиб кетаётган вақтида жавобгар Х.Г. ўзига бензин сепиб, ўт қўйиб юборади. Оқибатда танасининг 45 фоизи куйиб, оғир тан жароҳат билан касалхонага тушади..

Айни пайтда ҳолат бўйича Андижон туман прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеликнинг қисқа тафсилоти шу. Пировардида, алоҳида таъкид этамизки, МИБда суд қарорлари муҳокама этилмайди. Балки қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари ижроси таъминланиши шарт. Суд қарорлари ижросини вақтинча тўхтатишнинг қонуний тартиблари бор. Нима бўлгандаям суд қарори ижросини ўз-ўзига ўт қўйиш орқали тўхтатишга уринишни тўғри танлов эмас, деб ҳисоблаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Андижонда ўзига ўзи ўт қўйган фуқарога оид ҳолат бўйича баёнот берди