16:00 / 23.01.2020
4 004

Тадбиркорлар учун бўш ерлар сотилаётганидан хабардормисиз?

Тадбиркорлар учун бўш ерлар сотилаётганидан хабардормисиз?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Давгеодезкадастр" қўмитаси раҳбарияти томонидан ташкил этилган брифингда соҳадаги онлайн-аукцион тизими ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4427-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.

Мазкур қарор ва низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштиришга таклифлар киритиш ҳуқуқи бўйича қўшимча модул ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу модул e-kadastr.uz манзилида жойлаштирилган.

Ушбу манзил орқали юборилган аризалар Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасининг автоматлашган тизими i-intizom тизимига келиб тушади. Ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими бўлим билан ҳамкорликда тайёрланади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан маълумотлар келиб тушган кундан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзларининг аризаларининг жараёни тўғрисидаги маълумотга ега бўлиш учун Телеграм бот (ijrobot) яратилган ушбу ботга кириш учун қидириш тугмасига @geoijro_bot калит сўзини ёзиш йўли билан аниқлик киритиш имконияти яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар учун бўш ерлар сотилаётганидан хабардормисиз?