10:13 / 24.01.2020
3 010

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди
Марказий банк маълумотига кўра, 2019 йилда Ўзбекистондаги банк кассалари орқали ўртача ойлик нақд пул айланмаси 23,9 триллион сўмни ва йил бўйича жами 287,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 3,4 баробарга ва 2018 йилга нисбатан 1,7 баробарга кўпдир.

Муомалага чиқарилган нақд пулларнинг қайтувчанлик коэффициенти 2017 йилда 86,6 фоизни, 2018 йилда 96,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 98,7 фоизгача кўтарилган.

Хусусан, 2019 йилда банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми 68,4 фоизга кўпайган бўлса, келиб тушган нақд пул маблағлари ҳажми 71,6 фоизга ошган.

Натижада муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши 2019 йилда 9,4 фоизни ташкил этиб, 2018 йил (14 фоиз) ва 2017 йилларга (47,2 фоиз)га нисбатан секинлашган.

2017 йилда ойлик банк тушумларининг муомаладаги нақд пулларга нисбати 18,6 фоиз бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 31,7 фоизга ва 2019 йилда 46,6 фоизга (жумладан, декабрь ойида 60,4 фоизга) етган.

«Мазкур тенденция нақдсиз ҳисоб-китобларнинг янги инструментлари ва механизмларининг жорий этиб борилиши, валюта бозорининг тобора эркинлашуви ва банкоматлар тармоғининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгаришлар орқали изоҳланади», — дейилади Марказий банк хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди