14:18 / 24.01.2020
2 640

Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида самарали бошқарув тизимини яратиш бўйича вазифаларга тўхталиб ўтди.

«Ҳокимлар охирги 3 йилда уларга берилган кенг ваколатлардан қанчалик самарали фойдаланаётганини, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари фаолияти натижадорлигини назорат қилиш бўйича янги тизим яратиш шарт.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нима учун Бош вазирдан бошлаб, барча ҳукумат аъзолари, вилоят ҳокимлари парламентга ҳисобот берадию, вилоят ва туманлардаги раҳбарлар ўз фаолияти ҳақида маҳаллий кенгашларга ҳисобот бермаслиги керак?

Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида вилоят кенгашларида ҳисобот берадиган тизим жорий қилинади.

Айни вақтда, ҳокимлар фармонлар, қарорлар, концепция ва стратегияларда белгиланган индикаторлар ва мақсадли параметрларнинг ўз ҳудудидаги ижроси бўйича оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб боришлари керак бўлади.

Иш самарасини ошириш мақсадида, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий этишни таклиф қиламан.
Яна бир муҳим масала. Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг 300га яқин вазифа ва функциялари назарда тутилган.

Шундан 175таси мазмун-моҳиятига кўра ҳокимларнинг асосий вазифалари тоифасига кирмайди ва турли идораларнинг функцияларини такрорлайди. Бу эса иш сифати ва ижро интизомига салбий таъсир кўрсатиши табиий.

Шу сабабли Олий Мажлис Сенатига Адлия вазирлигини жалб этган ҳолда, шу йилнинг биринчи ярмида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказишни таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш топширилади
», – деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади