
Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 3081 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ва ўзгартирилди.
Бу рақамларни президент Шавкат Мирзиёев парламентига мурожаатномасида келтириб ўтди.
"Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир", - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев президент сифатида судьяларнинг бу жасоратини ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар