07:58 / 25.01.2020
3 564

Тошкентда 24 январь куни кузатилган зилзила оқибатида институт хонасидаги шифт кўчиб тушди (видео)

Тошкентда 24 январь куни кузатилган зилзила оқибатида институт хонасидаги шифт кўчиб тушди (видео)
Ижтимоий тармоқларда 24 январь, жума куни Тошкент архитектура-қурилиш институтида хона шифти кўчиб тушганлиги акс этган видеохабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилишларича, видеода акс этган ўқув хонаси Шайхонтоҳур тумани Пахтакор кўчаси 3-уйда жойлашган бўлиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойидан бери дарс машғулотлари олиб борилмайди, бинонинг ўзи капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилган.

«Бино 1950 йилда қурилган. Капитал таъмирга муҳтож мазкур бинонинг 3-қаватидаги 310-аудитория шифти осилиб қолгани сабаб, 2019 йил октябридаёқ ёпиб қўйилган», — дейилади Қурилиш вазирлиги ахборотида.

Алоҳида қайд этишларича, Тошкентда 24 январь куни кундузи кузатилган 2—3 баллик ерости силкинишлари оқибатида хонадаги осилиб қолган шифтнинг 5 квадрат метри кўчиб тушган.

«Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги томонидан ФВВ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилди, воқеа жойига борилиб, вазиятни ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», — дея қўшимча қилинган вазирлик ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 24 январь куни кузатилган зилзила оқибатида институт хонасидаги шифт кўчиб тушди (видео)