
Фото: REUTERS
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео 2−3 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлади. У Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади, шунингдек Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги учрашувда қатнашади.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео январь ойи охирида Европа ва Марказий Осиёга турне уюштиради. АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, у 29 январь куни ташрифини Буюк Британия пойтахти Лондондан бошлайди, 31 январь куни Украинага келади, 1 февраль куни Беларусда бўлади. Шундан сўнг у аввал Қозоғистонга, кейин Ўзбекистонга ташриф буюради.
Тошкентда Майкл Помпео президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.
Шунингдек, у Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги «Марказий Осиё — АҚШ» форматидаги вазирлар учрашувида («C5 + 1») қатнашади.
«Майкл Помпео АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақа давлатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди», дейилади Давлат департаменти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Помпео Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйлаб турнеси доирасида 5-6 январь кунларида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирганди, аммо Яқин Шарқда Эрон билан юз берган можаролар туфайли бу ташриф номаълум муддатга қолдирилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар