12:20 / 25.01.2020
4 148

Ўзбекистонда мушукларнинг қулоғи нима учун кесилаётганига изоҳ берилди

Ўзбекистонда мушукларнинг қулоғи нима учун кесилаётганига изоҳ берилди
Фото: Facebook/«Меҳр ва Оқибат»
Ўзбекистонда қулоғи кесилган мушуклар пайдо бўлди. «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабар беришича, шартли уй эгаси бўлган, стерилизация қилинган, барча эмлашлардан ўтказилган ва ҳатто паспортга эга мушукларга шундай белги берилади.

Қайд этилишича, уйсиз мушуклар стерилизация қилиш учун олиб келинганда улар бу амалиётдан ўтгани аниқланган. Ҳатто бир неча марта стерилизациядан ўтказилган мушуклар ҳам олиб келингани ҳолатлари ҳам учраган.

Шу сабабли ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда Cat Cut лойиҳаси бошланган бўлиб, унда уйсиз мушуклар учун ўнг қулоғининг бир қисми кесиб ташланмоқда. Стерилизация қилинган мушуклар шундай тарзда белгиланади.

Фото: Facebook/«Меҳр ва Оқибат»
Ушбу лойиҳа амалга оширилишидан олдин клипсаларнинг (1000 дона) синов партияси сотиб олиниб, уларни мушукларнинг қулоқларига маҳкамлашга уриниб кўрилган. Аммо бу уриниш муваффақиятсиз бўлган. Мушукларнинг қулоқлари битиши қийин бўлган ва улар алоҳида парвариш талаб қилган. Шу сабабли бу ғоядан воз кечилиб, янги ечим изланган.

Хорижий давлат тажрибасини ўрганганда қулоқ учлари Австралия, Буюк Британия, Италия, Исроил, Туркия, Корея, Янги Зеландия, Дания, АҚШ ва Францияда ҳам кесилиши маълум бўлган.

Фото: Facebook/«Меҳр ва Оқибат»
Таъкидланишича, Ўзбекистонда Cat Cut деб ном олган ушбу лойиҳа 15 январда бошланган бўлиб, тажриба амалиёти мувафақиятли ўтган, қулоқ ҳам 2 кунда битган. Шундан сўнг бу амалиёт давом эттирилган. Бугунги кунда 10 та уйсиз мушук қулоқларининг бир учи кесилган.

«Энди бизнинг мақсадимиз ҳокимликларимизга ўнг қулоғининг учи кесилган ҳайвонлар стерилизация қилинган, эмланган ва шартли эгалари борлигини етказишдир. Бу ушлаш хизмати вакиллари уларга тегмаслиги учун ва шаҳар аҳолиси бундай мушуклар қутуришга қарши эмланганини ва ҳатто паспорти борлигини билиши учун керак», — дейилади «Меҳр ва Оқибат» жамияти хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда мушукларнинг қулоғи нима учун кесилаётганига изоҳ берилди