Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь, жума куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида педагогик таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланишини маълум қилганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиши режалаштирилган.
2020/2021-ўқув йилидан ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:
- Мусиқа таълими;
- Жисмоний маданият;
- Технологик таълим;
- Чақириққача ҳарбий таълим;
- Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Таъкидланишича, ушбу ўзгариш айни пайтда ўқишни бошлаганлар учун татбиқ этилмайди. Ўқувни ушбу шаклда ташкил этиш, тўлов-контракт суммаси ҳамда ўқув-дарс режасини тузиш ишлари ҳали якунланмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди