23:37 / 25.01.2020
9 730

Тошкентда қурилаётган Magic City замонавий истироҳат боғи қандай кўринишда бўлади? (видео)

Тошкентда қурилаётган Magic City замонавий истироҳат боғи қандай кўринишда бўлади? (видео)
Фото: Видеодан кадр
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Magic City замонавий маданият ва истироҳат боғи қурилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати репортажида кўрсатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь, шанба куни ушбу ҳудудга ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишган эди.

Фото: Видеодан кадр
Қайд этилишича, биринчи босқичда 9 гектар майдонда океанариум, бир вақтнинг ўзида 450 нафар томошабин сиғадиган Римдаги Колизей каби амфитеатр, 6 та залдан иборат кинотеатр, 19 та аттракциондан иборат кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, майдони 8 500 квадрат метр бўлган мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади.

Фото: Видеодан кадр
Боғнинг асосий қисми бўлган океанариум қурилишига Polin Group компанияси 1,5 миллион доллар инвестиция киритган.
Иккинчи босқичда 12 гектар ҳуддудда тематик парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.

Фото: Видеодан кадр
Шунингдек, боғ ҳудудида Самарқанддаги Регистон, Париждаги Эйфель минораси, Ҳиндистондаги Тож Маҳал каби дунёнинг диққатга сазовор жойлари мажмуаси ҳам бўлади, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилаётган Magic City замонавий истироҳат боғи қандай кўринишда бўлади? (видео)