20:44 / 26.01.2020
24 210

Отлар ҳақида нималар биласиз? Автомашиналар қуввати нима учун от кучи билан ўлчанади?

Отлар ҳақида нималар биласиз? Автомашиналар қуввати нима учун от кучи билан ўлчанади?
От тоқ туёқли ўтхўр ҳайвонлар авлоди ҳисобланади. Отлар кўп асрлар мобайнида инсон учун асосий транспорт воситаси ва қишлоқ хўжалигида асосий иш ҳайвони бўлиб келган. Бўйи 2,5 м гача, баландлиги эса 50 см дан 185 см гача етади. Вазни 60 кг дан 1500 кг ( Бельгияда 1928 йилда туғилган Бруклин Сюприм номли оғир юк ташувчи от 1440 кг бўлган) гача боради.

Отнинг ошқозони оддий тузилишга эга, ўт ҳалтаси йўқ, терисининг жунлари нисбатан калта (1-4см), жингалаклиги кам учрайди, пешонасининг гажаги, ёли ва думи қиллардан иборат.

Ёш отлар 1,5 ёшга етганданда жинсий етилади. Лекин 3-3,5 ёшгача насл олишга қўйилмайди. Отлар 5-6 ёшда ўсишдан тўхтайди. Биялар 4 ёшга тўлганда биринчи қулун беради, уларнинг бўғозлик даври 11 ой 340 кунга яқин. Соғин даврида (6-10 ой) суткасига 11-15 литр сут беради. Сутидан қимиз олинади.

Ўрта Осиё халқлари отни гўшт олинадиган ҳайвон сифатида ҳам боқишади. Янги туғилган тойчоқ қулун, 2 ёшлиги той, 3 ёшидагиси ғўнон ва 4 ёшлиси дўнон деб номланади.

Отларнинг сифати, иш қобилияти ва узоқ фойдаланиш имконияти уларни боқиш ва асраш шароитига боғлиқ. Отларга асосан сули, арпа, жавдар, маккажўхори дони, ва сершира озуқа (сабзи, лавлаги, картошка ва силос) ем сифатида берилади. Отлар кунига 3 маҳал суғорилади.

Жеймс Уатт буғда ишлайдиган машинани ихтиро қилганда унинг имкониятларини намойиш қилиш учун янги ускунанинг кучини от кучи билан солиштиришга мажбур бўлди. Натижада янги куч бирлиги, от кучи киритилди. Отларни иппология фани ўрганади.

Манба: @ekologuz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отлар ҳақида нималар биласиз? Автомашиналар қуввати нима учун от кучи билан ўлчанади?