
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига таяниб маълум қилди.
Унга кўра, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Н. 9 дона 50,0 минг сўм қалбаки купюраларни 225,0 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Н. қалбаки пулларни жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, Хўжаобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган хонадонда рангли принтер ёрдамида «ясашгани» ҳам аниқланган. Қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.
Айни пайтда «ихтирочи»ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари жадал олиб борилаётир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар