08:58 / 28.01.2020
3 768

«Ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди (видео)

«Ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди (видео)
Шу кунларда «Тошкент» телеканалида «Пойтахт йулларида» кўрсатуви намойиш этилди.
Кўрсатувнинг 2019 йил декабрь ойида тасвирга олинган сонини тасвирга олиш жараёнида журналист ва оператори Тошкентдаги Қоратош ва Samarqand darvoza кўчалари кесишмасидаги машиналар ҳаракатига халақит қилиб, транспортини йўл ёқасида тўхтатган Malibu ҳайдовчисини пайқашган.

ОАВ вакиллари борган вақтда қўпол муносабатда бўлган, шунингдек, ёлғон маълумот берган Crafers корхонаси ишчиси Аброр Ш. ишдан бўшатилди. Бу ҳақда корхонанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Crafers рекламаси ёпиштирилган автомобил ҳайдовчиси ОАВ вакилларидан ким ва нима учун тасвирга олаётганини сўраган. Шунингдек, у шаҳар ҳокимидан топшириқ олганини айтган.

«Бу — реклама. Арчага яқинроқ туриши керак. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев буйруғи билан келганман», дея журналистга ўшқирган ҳайдовчи.
Бироздан сўнг у машинага ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Crafers компанияси матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бериб, ҳайдовчи ишдан бўшатилганини маълум қилди.
«Ўзбекистонда қонунлар устувор ва уларга барча фуқаролар амал қилиши лозим. Шу ўринда, юзага келган тушунмовчилик ва ноқулайликлар учун корхонамиз номидан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди (видео)