20:22 / 28.01.2020
2 307

Филиппин Хитой фуқароларига виза беришни тўхтатиб қўйди

Филиппин Хитой фуқароларига виза беришни тўхтатиб қўйди
Филиппин иммиграция бюроси Хитой фуқароларига янги коронавирус хавфи туфайли мамлакатга киришда бериладиган визани тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бюро вакили Хайме Морентега кўра, хитойлик сайёҳлар учун 2017 йилдан бери аэропортга келиб қўнгандан сўнг виза олиш имконияти яратилган ва улар кўпинча бундан фойдаланарди.

«Биз ҳозир гуруҳ бўлиб келадиган сайёҳлар оқимини камайтириш учун Хитой фуқароларига мамлакатга кирганда бериладиган визаларни вақтинча тўхтатдик. Биз уларга Филиппинга киришни ман этаётганимиз йўқ, балки сайёҳлар оқимини камайтириш орқали мамлакатга янги коронавирус кириб келишининг олдини олмоқчимиз», — деди Моренте.

Маълумот учун, олдинроқ Филиппин расмийлари Ухандан барча авиарейсларни тўхтатиб қўйганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Филиппин Хитой фуқароларига виза беришни тўхтатиб қўйди