Ирвайндаги Калифорния университети олимлари атмосфера ҳавосидаги булутларнинг пайдо бўлишида иштирок этадиган ва одамларда хавфли астмани келтириб чиқарадиган кўплаб наноқисмлар, аслида, қўзиқорин споралари эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Science Alert»га асосланиб «Халқ Сўзи Online» хабар берди.
Айтилишича, 2016 йилда тадқиқотчилар Оклахома штатида бир ой давомида диаметри 20-60 нанометр бўлган заррачаларни ушлайдиган асбобдан фойдаланиб, уларни тутишган, кейин эса юпқа платина ипига жойлаштиришган. Молекулалар буғлангандан сўнг юқори аниқликдаги спектрометр ҳосил бўлган газларни таҳлил қилган ва уларнинг кимёвий таркибини аниқлаган.
Олимларнинг фикрига кўра, ҳавога кўтариладиган споралар сув ютади, шишади ва 30 нанометр диаметрли бўлакларга бўлинади (улар диаметри минг нанометрга тенг ҳужайралардан анча кичикдир).
Наноқисмлар сув молекулалари бирикадиган ядролар ролини ўйнайди, шундан сўнг муз кристаллари пайдо бўлиб, улар ўз навбатида, булутларни ҳосил қилади.
Шундан сўнг ушбу зарралар ўпкага анча чуқур кириб боради. Мутахассислар баъзи одамларда ёмғир пайтида астма хуружларининг бошланишини айни шу омил билан изоҳлашмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!