21:27 / 29.01.2020
5 860

Йўл-патрул хизмати ходими тўхтатса нима қилиш керак?

Йўл-патрул хизмати ходими тўхтатса нима қилиш керак?
Барчага маълумки, пиёда ва автомашиналарда юришнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор. Биласиз ҳозирги кунда транспорт воситалари сезиларли даражада кўпайган. Шу билан бирга йўл-транспорт ҳодисалари ва талофотлар ҳам ортмоқда. Бу эса ҳам ҳайдовчи, ҳам пиёдага қўшимча масъулият юклайди.

Хўш, йўлда инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши керак ва уларнинг қандай ҳақ-ҳуқуқлари бор?
Аввало, йўл ҳаракати қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ЙПХ ходими томонидан тўхтатилганда тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси бандини бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;
- транспорт воситасини тўхтатган ходимдан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
- хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
- ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
- содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
- асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
- ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
- ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати - ахборот-диспетчерлик хизматидан маълумот олиш;
- ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
- ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
- ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;
- ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл-патрул хизмати ходими тўхтатса нима қилиш керак?