22:12 / 29.01.2020
3 334

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хайрлашув постларини ёзишди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хайрлашув постларини ёзишди
Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимини тарк этган Комил Алламжонов ва унинг собиқ ўринбосари Саида Мирзиёева хайрлашув постларини ёзишди.

«Ҳаётимнинг энг ёрқин, қизиқарли ва серқирра кунлари айнан АОКАда ўтди. Давлат хизмати катта мактаб бўлди. Энди биз танлаган жамоатчилик йўли ҳам бундан-да воқеаларга бой, шу билан бирга, сермазмун бўлади деб ният қиламан. Нима бўлса ҳам, халқ ва юрт манфаати бош мақсад бўлиб қолади», дейилади Алламжоновнинг телегам каналидаги постида.

Саида Мирзиёева бундан кейин ҳам давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлидан келганича хизмат қилишга тайёрлигини билдирган.

«Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман», дея ёзади у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева хайрлашув постларини ёзишди