07:01 / 30.01.2020
2 648

Марказий банк InfinBank’га нисбатан жарималар қўллади

Марказий банк InfinBank’га нисбатан жарималар қўллади
Марказий банк томонидан келиб тушган мурожаат асосида АТБ InfinBank’да истеъмол кредитларини ажратиш тартиб-тамойиллари банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қанчалик жавоб бериши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Ўрганиш давомида банкларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:
- кредит шартномалари банкнинг кредит бўйича фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқи билан тузилган;
- кредит шартномаларида истеъмол кредитининг тўлови учун пул маблағлари кўчирилгунга қадар қарз олувчиларнинг бирон-бир тўловларсиз кредит олишдан воз кечиш ҳуқуқи белгиланмаган;
- айрим қарз олувчиларга имзоланган шартномаларнинг нусхалари берилмаган.

Шунга кўра, мазкур банкка истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш, жумладан, кредит шартномалари шартларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан кўрсатма юборилди.

Банк хизматларини кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун АТБ InfinBank’га нисбатан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 57-моддасига мувофиқ жарима санкциялари қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк InfinBank’га нисбатан жарималар қўллади