Ўзбек халқи болажон халқ. Фарзанди учун бор будини беришга тайёр. Аммо орамизда шундай инсонлар борки ўз пуштикамаридан бўлган боласини боқишдан кўра оилавий низони устин кўради. Кимлардандир аламзада бўлиб, гулдек фарзанди кўзига кўринмай қолади.
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжатларининг ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг ўтган даврида 6 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 2 млрд. 750 млн. сўм алимент тўловлари ундирилиши таъминланди.
Жумладан, Бюронинг Сирдарё туман бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Боёвут туманлараро судининг 01.03.2010 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Умбетовдан ундурувчи Н.Умбетова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминот учун 1 кунда 26.265 минг сўм алимент пуллари ундирилиб берилди.
Давлат ижрочилари билан маҳалла ва жойлардаги имом-хатиблар иштирокида низоли оилаларда ўтказилган суҳбатлар, тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 11 ойида алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, 396 та оилалар тикланишига эришилди.
Шу билан бирга, алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чораларини қўлланилишиқатъий назоратга олиниб, алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Хусусан, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 166 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка ва 5 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!