
Навоий шаҳар ҳудудида яшовчи Г.Ганиеванинг яшаш хонадони мажбурий тартибда бузилиб, унга компенсация берилиши пайсалга солиниб келинаётган эди. МИБ ходимлари унинг жонига оро киришди.
Хусусан, ФИБ Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан ҳокимият идораларидан фуқаро Ганиева Гулнора Ачиловна фойдасига 186 млн. 62 минг сўм компенсация ва 1 000 000 сўм етказилган маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди.
МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 186 млн. 62 минг сўм компенсация ҳамда 1 млн. сўм маънавий зарар пуллари ундирилиши тўлиқ таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Г.Ганиева МИБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар